Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 22
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Валерий Халиловнинг қариндошлари уни Владимир вилоятида дафн қилмоқчи


Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши натижасида қурбон бўлган 92 кишидан бири — Александров номли ашула ва рақс академик ансамбли раҳбари Валерий Халиловнинг жасади топилса, унинг дафн маросими Владимир вилояти Киржач туманида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҳудуд вице-губернатори Михаил Колков маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Foto: Alex Kazakov
Фото: Алех Казаков
Генерал ўзини Новинка қишлоғи яқинидаги Архангельск қабристонига дафн этишни васият қилган, у ерга бориш йўлида унинг маблағлари ҳисобига черков қурилган эди. Ҳозирда Халиловнинг кўпчилик қариндошлари ва унинг рафиқаси Киржач туманига етиб келган, қабристонда уни дафн этиш учун жой ажратилди, вилоят маъмурияти дафн маросимини ўтказиш учун транспорт ажратишга тайёр.

«Бу ерда Валерий Михайловичнинг дала-ҳовлиси бор, акаси ва опаси билан бувисиникига келиб турарди, шу ерда у ўсиб-улғайди. Сўнгги марта Халилов бу ерга 11 декабрь куни келганди», — деди киржачлик ўлкашунос.

Термиз шаҳрида 1952 йилда туғилган дирижёр ва бастакор, генерал-лейтенант, Россия халқ артисти Валерий Халилов шу йил апрелида ансамбль бадиий раҳбари этиб тайинланганди. У «Спасс минораси» халқаро ҳарбий-мусиқий фестивали раҳбари эди.
Категория: Новости | Дата: 29.12.2016 | Просмотров: 406 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: