Қора денгизда қулаган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилганди |
|
Сочидан учиб чиққач, Қора денгиз ҳудудида қулаб тушган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилган самолёт эди. Бу маълумот Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Қайд этилишича, бу самолёт шу вақтгача 6689 соатни парвозда ўтказган. Борт рақами RA-85572.
Ту-154 йўловчи самолёти Россияда энг кўп фойдаланиладиган реактив самолёт ҳисобланади. Бундай самолётлардан 1026та ишлаб чиқарилган. Бундай самолётлар иштирокидаги ҳалокатлар оқибатида 3000 киши қурбон бўлган.
2014 йилнинг декабрида Ту-154 ремонт қилинган, 2016 йилнинг сентябрида эса хизмат қилишга тавсия этилган.
Бундан олдинги хабарларда Сочи яқинида қулаган Ту-154 самолёти тажрибали учувчи Роман Волков томонидан бошқарилгани айтилганди.
25 декабрь тонгида Сочидан Суриядаги Ҳмеймим авиабазасига томон парвоз қилган Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти радарлардан йўқолгани маълум бўлди. Кейинроқ самолёт қолдиқлари Сочи қирғоқларидан 1,5 км ичкарида топилди.
|
|
|
Категория: Новости | Дата: 25.12.2016 | Просмотров: 310
| Рейтинг: 0.0/0 |