Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 22
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
6 ёшли қизча бармоқ излари сканери смартфонни ҳимоя қилмаслигини исботлади


6 ёшли Эшлинд Хауэлл, онасининг тақиқловига қарамай, ўзи учун Amazon'дан покемонлар буюртма қилишга қарор қилди. У онасининг iPhone'ида нафақат 250 долларга ўйинчоқлар танлашнинг уддасидан чиқди, балки харид тўловини бармоқ излари сканери орқали тасдиқлашга ҳам муваффақ бўлди. BGR шу ҳақида хабар берди.

Аслида Бетани Хауэлл қизининг ўйинчоқлари учун шунча пул сарфламоқчи эмасди. Бироқ Эшлинд онасининг смартфонидаги Touch ID'ни "чув тушириш" усулини ўйлаб топди.

Бетани уйқуга кетганида қизи унинг хонасига кириб, ухлаётган онасининг бармоғи ёрдамида iPhone'ни блокдан ечди. Шундан кейин у Amazon'га кириб, 250 долларга 13та покемон танлади. Қизча буюртма тўловини ҳам худди шу усул билан тасдиқлади.

Тез орада она пулларнинг йўқолганини сезди, лекин бунга смартфонининг номаълум кимсалар томонидан бузиб кирилиши сабаб бўлган деб ўйлади. Шунда қизи уни тинчлантирди: "Ойи, хавотир олманг. Мен смартфон орқали харидни амалга оширдим. Яқинда харид келтирилади".

Amazon Бетанига 13 покемондан тўрттасинигина қайтаришга ижозат берди. Қолганини Эшлиндга совға қилишга тўғри келди. Бироқ она қизига Санта-Клаус унинг найрангидан хабар топгани ҳамда бошқа уни табриклашга келмаслигини айтди.
Категория: Новости | Дата: 27.12.2016 | Просмотров: 395 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: