___Магрур булма эй одам, ___Кибр бошни ейдилар. ___Босилган хар бир кадам, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Уйлаб гапир хар сузни, ___Уйин килма хеч кизни. ___Сирин сотсанг хар дустни, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Омад келса такдирдан, ___Нон узиб бер тандирдан. ___Ночор колсанг факирдан, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Отанг хурматини бил, ___Онанг булса шукр кил. ___Ердан паст булма бахил, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Саждага топ имконинг, ___Жаннат булсин маконинг. ___Хар нафасинг хар онинг, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Дуо олгин Онангдан, ___Агар келса кулингдан. ___Емон булсанг болангдан, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Эхтиет бул нафсингдан, ___Бало келса дастингдан. ___Хотининг е кизингдан, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Аканга мехр курсат, ___Хабар ол топиб фурсат. ___Кушнинга килсанг хасад, ___Кайтар дуне дейдилар.
___Шеър езмадим журтага, ___Г'ор ковласанг уртага. ___Бугун еки эртага, ___Кайтар дуне дейдилар.
@armoniim |