Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 22
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ўзида 22 мингта ташкилотда жами 200 миллиард сўм ўзлаштирилганини қайд этди


14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва бир қатор соҳалардаги камчиликларга диққатни қаратди.

"Давлат бюджети ўлчовсиз эмас, маблағларни қаттиқ тежаш, белгиланган мақсад учун ва оқилона ишлатишни таъминлаш зарур. Бу ҳаммага равшан ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Унда нима учун Ғазначилик ва назорат-тафтиш бошқармасининг аппаратлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетган? Уларда жами 4 минг ходим ишлайди ва бу ходимларга йилига 90 миллиард сўм маблағ сарфланади. Ушбу тузилмалар раҳбарлари ва ходимларининг чуқур тушунчасига кўра, уларнинг вазифаси фақатгина назорат қилиш ва бошқаларни жазолашдан иборат, лекин фақат қамчи ва қилич билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бу нафақат хато фикр, балки бориб турган калтабинлик, деб ҳисоблайман. Бу борада профилактика ишларини ким самарали олиб боради?

Ўтган йилнинг ўзида 22 мингта ташкилотда жами 200 миллиард сўмни ўзлаштириш ва маблағларни бошқа мақсадлар учун сарфлаш ҳолатлари аниқланди. Уларнинг асосий қисми ижтимоий ташкилотларга тўғри келади.

Ана шу камчиликларни бартараф этиш тегишли вазирлик раҳбарлари билан бирга яқинда молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ж.Қўчқоровнинг фаол иш йўналиши бўлиб қолиши керак.

Республика ҳукуматининг аксарият топшириқлари белгиланган муддатларни қўпол равишда бузган ҳолда бажарилмоқда. Иш сифати ҳам кўпгина ҳолларда оқсамоқда. Шундай бўлса ҳам, уларнинг ўзига ишончи осмон даражада баланд.

Нима учун бошқа идоралар раҳбарлари давлатнинг аниқ муаммоларини ҳал этиш бўйича малакали тавсия олиш ўрнига доим қоғозбозлик ва сансоларлик ҳолатлари, шунингдек айрим вазир ўринбосарларининг баланддимоғлиги ва қайсарликлари билан тўқнашишлари керак? Нима сабабдан инсон қадр-қиммати баъзан ерга урилади? Бунга ким ҳуқуқ берган?

Нима учун Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ департаменти мудири жиддий муаммолар бўйича юзаки тақдимот ўтказишни кунлаб ва ҳафталаб кутади, кейин эса ҳужжат қайта ишлашга қайтарилади? Нима учун бу жараёнларнинг барчасини штатдаги ёрдамчи эмас, балки чаласавод ва беандиша қабулхона инспектори белгилайди?

Ўйлайманки, ана шундай оддий бўлмаган ва муҳим саволларга аниқ ва равшан жавоб топиш вақти келди. Шу муносабат билан бош вазир А.Ариповга ва янги вазир Б.Ходжаевга бир ой муддатда Молия вазирлигининг ташкилий тузилмаси, унинг вазифа ва функцияларини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилади".
Категория: Новости | Дата: 16.01.2017 | Просмотров: 531 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: