Категории раздела
Фильмы
Зарубежное кино
Ужасы
Сериалы
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 22
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Ибратли дунё

Икки йигит соҳил бўйида ўтириб кечки таом тановул қилаётган эдилар. Ёнларига келиб овқат қолдиқларини териб еб юрган бир кампирга кўзлари тушди. Қари кампирдан:
-Қорнингиз очми?-дея сўрашди.
Кампир:
-Эрталабдан бери шу ердаман, бирон нарса емадим. Мени бу ерга ўғлим олиб келди. Бироздан сўнг келиб олиб кетишини айтди.-деди
Кампирга овқат егуликлар бердилар. Тун чўккач нарсаларини йиғиштириб кетишга тайёргарлик кўрдилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолган, кампирни бир ўзини ташлаб кетиш ҳам яхши эмас. Йигитлардан бири:
-Сизда ўғлингизни рақами борми телефон қилсак...
Кампир:
-Ҳа, рақами ёзилган вароқ берган эди...
Қоғозда:"Ким бу кампирни топиб олса уни қариялар уйига олиб борсин" деб ёзилган эди. Йигитлар бундан даҳшатга тушдилар. Кампирни ўзлари билан кетишини сўраб бир соатча ялиниб ёлвордилар. Лекин кампир ўғли олиб кетишга ваъда қилганини ва ҳозир келиб қолишини айтиб уларнинг таклифига кўнмади. Фарзандидан ҳавотир ола бошлади.
Икки ўртоқ ўғли келиб олиб кетишини беҳуда кутиб ўтирган кампирни қолдириб уйга қайтди. Лекин улардан бири ухлай олмади. Кампирнинг қисмати нима бўларкин деган хаёлда эди. Шартта ўрнидан турди, кийинди ва машинасига миниб соҳилга келди...
Соҳилда...
Соҳилда тез ёрдам машинаси ва зобитлар бор эди. Одамлар тўпланиб турар эдилар. Бечора кампирнинг жасадига кўзи тушди. Ўлимининг сабабини сўраган эди:
-Қон босимини кескин кўтарилиши-деган жавобни олди.
Бу кампир фарзандини ўйлаб ҳавотирланганини, унга бирон нарса бўлдимикин дея қаттиқ қўрқувидан ўлиб қолганини тушиниб етди.

Субҳаналлоҳ!
⚫️ Шундай қалблар борки ўз ота-онасидан кечадиган, тошдан қаттиқ.

⚪️ Ва яна шундай меҳрибон қалблар борки, бошқаларнинг ота-онаси учун ҳам ғамхўр.

Аллоҳим! Қалбларимизни мусаффо қил ва ризойинга уйғун бўлган амал ва ибодатлар томон йўналтир.

Дунё сабоқлари...
@armoniim
Категория: VSE | Дата: 25.12.2016 | Просмотров: 605 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: