Меню сайта
Главная
Музыка
Клипы
Фотогалерея
Роналдуга анча кўпроқ муддатга қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
Испания молия вазирлиги солиқ
хизматининг «Реал» ҳужумчиси
Криштиану Роналдуга қўйган
айбловини қўллаб-қувватлади. Бу
ҳақда Marca хабар тарқатди .
Органларнинг ҳисоб-китобига кўра,
португалиялик футболчи 2011 йилдан
2013 йилгача 600 минг евро
миқдоридаги солиқни тўламаган,
буни эса жиноий иш сифатида қабул
қилиш мумкин. Эндиликда Роналдуга
аввал айтилганидек 4 ойлик эмас, 5
йиллик қамоқ жазоси таҳдид солади.
Молия вазирлиги қайд этишича, агар
футболчи ўз айбини тўла тан олса ва
яширилган солиқ тўлиқ ҳолда
тўланса - ҳукм юмшатилиши, қамоқ
муддати 15 ойгача камайтирилиши
мумкин. Бундан ташқари суриштирув
ишларида Роналду юристларининг
ҳаракатлари ҳам назорат остига
олиниши мумкин.
Ўтган йил кузида Германиянинг
«Шпигель» ҳафталик газетаси Football
Leaks онлайн платформасига
асосланиб, Криштиану Роналду бир
неча йиллардан буён пулларини
Виржиния оролларига қарашли
офшорларда сақлаши ва бунинг
ортидан бир неча ўн миллион евро
солиқ тўлашдан қочгани ҳақида
маълум қилганди. Тахминларга кўра,
футболчи рекламадан тушган
даромадларининг 75 миллионини
айнан офшор фирмаларга
йўналтирган.
 
Dostlaringizga bu yangilikni birinchi bolib yetkazing!

Коментария
Barcha izohlar: 0
Имя *:
Email:
Koд *:
 
ro'yhatdan o'ting va kop'roq imkonyotga ega bo'ling. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Статистика
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Полная версия сайта
Xitmir.net | 2018